САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

“Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари”

       

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари” лойиҳасини амалга оширмоқда. 

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари” лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад - Журналистларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда янги инновацион технологиялардан фойдаланилган қулайликларни ёритишнинг янги услубларини таклиф этиш-маҳорат дарслари, тренинглар ва медиа-турлар ташкил этишга қаратилган.         

     Лойиҳа доирасида вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий босма ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирлар иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 38 нафар).

     Лойиҳа иштирокчилари учун Зангиота туманида жойлашган “Highway Logistics” логистика марказига ҳамда тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида трикотаж махсулотларининг экспорти билан шуғулланаладиган объектига  медиа-тур ташкил этилди. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг касбий малакаларини ошириш мақсадида ОАВ тўғрисидаги қонунчиликка киритилаёган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тегишли соҳа экспертлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

     Тадбирнинг иккинчи, 13 март куни “City Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари, шунингдек, лойиҳа иштирокчилари, марказий босма ва онлайн нашрларнинг вакиллари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 100 нафардан ортиқ).

      Анжуманни ўтказишдан мақсад жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган йўналишлар доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, мазкур дастурнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни ва ролини ошириш, соҳа ходимларининг ушбу масалаларни ёритишга оид касбий билим ва тажрибаларини оширишга қаратилган ишларни муҳокама қилишдан иборат.

      Давлат дастурлари доирасида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ муҳим ўрин эгаллаши барчага маълум. Шундай экан, бунда моҳа вакилларининг ушбу соҳадаги ахборот ва маълумотлар тўғрисидаги билимларини янада чуқурроқ эгалашига замин яратиш куннинг долзарб масаласи саналади.

    Иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш долзарб масала ҳисобланади. Бунда  етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ этиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

    Мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистлар томонидан ёритилаёган материалларда таҳлиллар ва тадбиркорлик объектларидаги жараёнларни жамоатчиликка етказиш масаласи биринчи ўринга чиқади. Ушбу масалада материаллар етишмаслигининг сабабларидан бири аксарият журналистларнинг керакли даражада маълумотга эга эмаслиги, катта тадбиркорлик объектларига кириш муаммолари ҳамда олинган маълумотлардан, яъни амалга оширилган ишларни ташкилотлар томонидан қуруқ рақамларда кўрсатиш билан чекланганлигида кўриш мумкин.   

     Шу мақсадда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.  

    Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Жамоат фонди ҳамда қатор ОАВ билан ҳамкорликда ишлайдиган ташкилотлар томонидан мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифалари, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилганини ОАВда, жумладан, Интернет тармоғида кенг шарҳлаб борилиши керак.                         

     Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис, тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминлаш мақсадида Жамоат фонди томонидан ташкил этилган бир қатор тадбирлар ва лойиҳалардан ташқари ҳудудий, марказий ҳамда Интернет нашрлар ходимлари иштирокида марказда жойлашган тадбиркорлик объектларига медиа-турлар уюштирилди. Соҳадаги амалиётчи, тажрибали мутахассислар иштирокида теринглар ташкил этилди.

     Навбатдаги тадбирда ҳам ОАВ ходимларининг маълумотлар базасини  янада кенгайтириш мақсадида Давлат дастурига киритилган бешта йўналишдан ташқари “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш”, “Давлат дастури йилида режалаштирилган тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш”, “Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати ва очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “ОАВ ходимларининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат Дастурини ёритишга оид касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” каби мавзулар бщйича таклиф этилган вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.

      Тадбир якунида лойиҳа доирасида кўтарилган масалалар бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.