Коррупция 2016-2017
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “2016-2017 йиллар учун коррупцияга қарши тадбирларни амалга оширишнинг амалий ҳаракатлари Комплекс режаси” доирасида 2016 йил мобайнида амалга оширилган тадбирлар.
2016 йил давомида Жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда босма ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида “Фуқароларнинг коррупция ҳолатлари олдини олиш бўйича хабардорлиги ва ҳуқуқий онгини ошириш масалалари” мавзусида қуйидаги ҳудудий семинар-тренинглар туркуми ташкил этилди.
Тошкент шаҳри (Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари вакиллари учун) – 10 июнь;
Қарши шаҳри (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари вакиллари учун) – 11 июль;
Навоий шаҳри (Навоий вилояти вакиллари учун) – 12 август;
Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти вакиллари учун) – 16 сентябрь;
Нукус шаҳри (Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун) – 21 октябрь;
Фарғона шаҳри (Фарғона вилояти вакиллари учун) – 28 октябрь;
Самарқанд шаҳри (Самарқанд вилояти вакиллари учун) – 11 ноябрь.
Мазкур семинар-тренингларни ўтказишдан мақсад – журналистлар ва фуқаролик жамият институтлари вакилларининг коррупциявий ҳолатларга қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш, ижтимоий шериклик доирасида иштирокчилар томонидан қўшма иш режалари ва медиа-режалар ишлаб чиқиш, ОАВда коррупцияга қарши кураш, журналистик текширувини ўтказиш ва ушбу мавзу бўйича журналистлар ишининг одоб-аҳлоқ меъёрлари таҳлили масалаларини ёритиш бўйича касбий кўникмаларни ўзлаштиришдан иборат.
Мазкур тадбирларда 400 дан ортиқ ОАВ ва ННТ вакиллари иштирок этди. Бундан 250 нафардан ортиғи – босма ОАВ, 150 нафардан ортиғи ННТ вакиллари.
Мазкур семинар-тренингларни ОАВда кенг ёритиш бўйича 100 дан ортиқ мақола ва сюжетлар тайёрланди.
№ |
Газеты |
Дата опубликования |
Регионы |
1. |
«Миллий тикланиш» |
15.06.2016 |
Центральный |
2. |
«Ташкентская правда» |
15.06.2016 |
Ташкентская область |
3. |
«Тошкент оқшоми» |
15.06.2016 |
г. Ташкент |
4. |
«Жамият» |
17.06.2016 |
Центральный |
5. |
«Миришкор машъали» |
21.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
6. |
«Qashqadaryo» |
12.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
7. |
«Нишон тонги» |
15.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
8. |
«Новости Кашкадарьи» |
13.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
9. |
«Хазина» |
15.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
10. |
«Чироқчи» |
15.07.2016 |
Кашкадарьинская область |
11. |
«Навбаҳор тонги» |
19.08.2016 |
Наваинская область |
12. |
«Навоий» |
30.08.2016 |
Наваинская область |
13. |
«Галаосиё овози» |
24.09.2016 |
Бухарская область |
14. |
«Жондор овози» |
22.09.2016 |
Бухарская область |
15. |
«Бухоронома» |
21.09.2016 |
Бухарская область |
16. |
«Вести Каракалпакстана» |
25.10.2016 |
Республика Каракалпакстан |
17. |
«Еркин Қарақалпақстан» |
29.10.2016 |
Республика Каракалпакстан |
18. |
«Qoraqalpog’iston tongi» |
31.10.2016 |
Республика Каракалпакстан |
19. |
«Бағдод ҳаёти» |
18.11.2016 |
Ферганская область |
20. |
«Навбаҳор» |
09.11.2016 |
Ферганская область |
21. |
«Ниҳол» |
03.11.2016 |
Ферганская область |
22. |
«Устоз» |
04.11.2016 |
Ферганская область |
23. |
«Самаркандский вестник», «Зарафшон» |
16.11.2016 |
Самаркандская область |
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан 2017 йилда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 1-сонли қарори билан тасдиқланган “2017–2018 йилларда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар режаси” доирасида амалга оширилган тадбирлар.
2017 йилнинг 4 май куни Тошкент шаҳрида “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида республика анжумани, июнь–июль ойларида ушбу мавзуда Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятларида ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда 125 нафардан ортиқ босма ОАВ ва 75 нафардан ортиқ ННТ вакиллари иштирок этиб, улар томонидан ОАВда 50 дан ортиқ мавзуга оид таҳлилий материаллар тайёрланди.
Ташкил этилган тадбирларда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди:
2017 йил 4 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 2 февралда Президент Ш.Мирзиёевнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, унда белгиланган вазифаларни атрофлича тушунтириш, ОАВ олдида турган энг муҳим долзарб масалалар, журналистик суриштирувни ўтказиш ва ушбу мавзуни таҳлилий ёритиш;
Ҳудудий босма ОАВ вакиллари, Интернет веб-сайтлар ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасида ўзаро ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш;
Қонунда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ролини ошириш;
Қонун доирасида амалга оширилаётган ишларни ОАВда кенг, тизимли ёритиш ва бунда ҳар бир фуқаронинг шахсий позициясини шакллантириш.