САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Журналистларнинг суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш ва журналист суриштирувини ўтказишга оид касбий малакаларини ошириш

7–8 сентябрь кунлари “Пойтахт” бизнес мараказининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Журналистларнинг суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш ва журналист суриштирувини ўтказишга оид касбий малакаларини ошириш” мавзусида икки кунлик ўқув-курс ташкил этилди.

Мақсад – мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва демократлаштириш масалаларини ОАВда ёритишда журналистлар ихтисослашуви, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонун устуворлигини сўзсиз таъминлашда ОАВ масъулиятини кучайтириш, журналист суриштирувини ўтказишда касб этикаси қоидаларига риоя этиш, судлар ва ОАВ ўртасидаги самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишдан иборат.

Тадбирда босма ОАВ ва веб-сайтларнинг ҳуқуқий йўналишда фаолият юритаётган вакиллари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).