САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Ўзбекистон фахрийларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳатидаги фаолиятини ёритишда ОАВнинг роли ва ўрни

23–24 февраль кунлари “Shodlik Palace” босма ОАВ фонди томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ўзбекистон фахрийларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳатидаги фаолиятини ёритишда ОАВнинг роли ва ўрни” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, жамиятда тутган мавқеини мустаҳкамлаш, асрлар давомида халқимиз менталитетида шаклланиб келган ёш авлоднинг кексаларга бўлган ҳурмати, иззат-икромини таъминлаш, кексаларнинг кўп йиллик босиб ўтган ибратли ҳаёт йўлларини ёшлар тарбиясидаги ўрни каби жиҳатларга оид ишларни ёритиш бўйича ОАВ вакилларининг билим ва тажрибаларини оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).