САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари”

4 май куни “Сity Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Мақсад – 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 2 февралда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани муносабати билан ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупциявий ҳолатларга қарши курашиш масалаларида хабардорлигини янада ошириш, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, ижтимоий шериклик доирасида қўшма иш режаларини муҳокама этиш, ОАВда коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича ОАВ вакилларининг касбий билим ва кўникмаларни оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 80 нафардан ортиқ).

Анжуман якунида босма ОАВ фонди билан 38 та “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли” лойиҳаси иштирокчилари ўртасида Давлат дастурида белгиланган йўналишлар бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни мунтазам ва таҳлилий ёритиб бориш, босма нашрларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларни тезкор, холис ва ҳаққоний, таҳлилий жиҳатдан юксак савияда ёритилган материаллар билан бойитиш, рақобатбардош бўлиши, нуфузи ошишига кўмаклашиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида компьютер жамланмаларини ажратиш бўйича тегишли шартномалар имзоланди. Ҳисобот даврида таҳририятлар томонидан 1000 дан ортиқ янгилик ва таҳлилий материаллар тайёрланиб, чоп этилди (1-илова, ___ б.).

Шунингдек, “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида республика ҳудудларида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Хусусан:

Наманган ш. (Наманган вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 29 июнь;

Андижон ш. (Андижон вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 30 июнь;

Урганч ш. (Хоразм вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 28 июль.

Ушбу тадбирларда Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятлари ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг 140 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.