САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Display mode

A A A

Text size

A- A A+

On-screen speaker

City Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан марказий ва ҳудудий таҳририятлар журналистлари учун

22 февраль куни “City Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан марказий ва ҳудудий таҳририятлар журналистлари учун “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли” мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.

Мақсад – жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган йўналишлар бўйича “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, мазкур дастурнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни ва ролини ошириш, соҳа ходимларининг ушбу масалаларни ёритишга оид касбий билим ва тажрибаларини оширишга қаратилган ишларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 100 нафардан ортиқ).

Тадбир доирасида “Жамият ва мен”, “Инсон ҳуқуқлари – журналист нигоҳида” ижодий танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловларга 39 та таҳририят ва 9 та турли ташкилотлардан жами 1048 та ижодий ишлар келиб тушди. Ғолиб ва совриндорларларни аниқлашда мавзунинг долзарблиги, ижтимоий аҳамияти, материални ёритишдаги аниқлик ва ўзига хослик, профессионал маҳорат асосий мезон қилиб олинди.

Шу каби тадбирлар март – апрель ойларида мамлакат ҳудудларида ҳам ташкил этилди.

Хусусан:

Андижон ш. (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) – 14 март;

Самарқанд ш. (Самарқанд вилояти) – 16 март;

Қарши ш. (Қашқадарё вилояти) – 17 март;

Термиз ш. (Сурхондарё вилояти) – 24 март;

Нукус ш. (Қорақалпоғистон Республикаси) – 27 март;

Урганч ш. (Хоразм вилояти) – 30 март;

Жиззах ш. (Жиззах вилояти) – 3 апрель;

Бухоро ш. (Бухоро вилояти) – 6 апрель;

Навоий ш. (Навоий вилояти) – 7 апрель;

Тошкент ш. (Тошкент вилояти) – 10 апрель.

Ушбу тадбирларда 500 дан ортиқ ҳудудий таҳририятлар журналистлари иштирок этди.