САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Display mode

A A A

Text size

A- A A+

On-screen speaker

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

2017 йилда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди (кейинги ўринларда – босма ОАВ фонди) томонидан марказий, ҳудудий босма ОАВ журналистлари ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, вакиллари учун 65 та йирик тадбирлар (ўқув-семинарлар, “давра суҳбатлари”, тренинглар ва анжуманлар) ташкил этилиб, уларда 1700 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

1. 2017 йил, 27 январь куни Миллий матбуот марказида босма ОАВ фонди томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва нодавлат электрон ОАВ ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мақсад – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва нодавлат электрон ОАВ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

2. 2017 йил, 2 февраль куни Миллий матбуот марказида босма ОАВ фонди томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва глобал Интернет тармоғида фаолият кўрсатаётган миллий веб-ресурслар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мақсад – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматлари ва миллий веб-сайтлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

3. 2017 йил, 22 февраль куни “City Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан марказий ва ҳудудий таҳририятлар журналистлари учун “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли” мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди.

Мақсад – 2017 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида белгиланган йўналишлар бўйича “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, мазкур дастурнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг ўрни ва ролини ошириш, соҳа ходимларининг ушбу масалаларни ёритишга оид касбий билим ва тажрибаларини оширишга қаратилган ишларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 100 нафардан ортиқ).

Тадбир доирасида “Жамият ва мен”, “Инсон ҳуқуқлари – журналист нигоҳида” ижодий танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танловларга 39 та таҳририят ва 9 та турли ташкилотлардан жами 1048 та ижодий ишлар келиб тушди. Ғолиб ва совриндорларларни аниқлашда мавзунинг долзарблиги, ижтимоий аҳамияти, материални ёритишдаги аниқлик ва ўзига хослик, профессионал маҳорат асосий мезон қилиб олинди.

Шу каби тадбирлар март – апрель ойларида мамлакат ҳудудларида ҳам ташкил этилди.

Хусусан:

Андижон ш. (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) – 14 март;

Самарқанд ш. (Самарқанд вилояти) – 16 март;

Қарши ш. (Қашқадарё вилояти) – 17 март;

Термиз ш. (Сурхондарё вилояти) – 24 март;

Нукус ш. (Қорақалпоғистон Республикаси) – 27 март;

Урганч ш. (Хоразм вилояти) – 30 март;

Жиззах ш. (Жиззах вилояти) – 3 апрель;

Бухоро ш. (Бухоро вилояти) – 6 апрель;

Навоий ш. (Навоий вилояти) – 7 апрель;

Тошкент ш. (Тошкент вилояти) – 10 апрель.

Ушбу тадбирларда 500 дан ортиқ ҳудудий таҳририятлар журналистлари иштирок этди.

4. 2017 йил, 23–24 февраль кунлари “Shodlik Palace” босма ОАВ фонди томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Ўзбекистон фахрийларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳатидаги фаолиятини ёритишда ОАВнинг роли ва ўрни” мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, жамиятда тутган мавқеини мустаҳкамлаш, асрлар давомида халқимиз менталитетида шаклланиб келган ёш авлоднинг кексаларга бўлган ҳурмати, иззат-икромини таъминлаш, кексаларнинг кўп йиллик босиб ўтган ибратли ҳаёт йўлларини ёшлар тарбиясидаги ўрни каби жиҳатларга оид ишларни ёритиш бўйича ОАВ вакилларининг билим ва тажрибаларини оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

5. 2017 йил, 4 май куни “Сity Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Мақсад – 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 2 февралда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани муносабати билан ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупциявий ҳолатларга қарши курашиш масалаларида хабардорлигини янада ошириш, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, ижтимоий шериклик доирасида қўшма иш режаларини муҳокама этиш, ОАВда коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича ОАВ вакилларининг касбий билим ва кўникмаларни оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 80 нафардан ортиқ).

Анжуман якунида босма ОАВ фонди билан 38 та “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли” лойиҳаси иштирокчилари ўртасида Давлат дастурида белгиланган йўналишлар бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни мунтазам ва таҳлилий ёритиб бориш, босма нашрларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларни тезкор, холис ва ҳаққоний, таҳлилий жиҳатдан юксак савияда ёритилган материаллар билан бойитиш, рақобатбардош бўлиши, нуфузи ошишига кўмаклашиш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида компьютер жамланмаларини ажратиш бўйича тегишли шартномалар имзоланди. Ҳисобот даврида таҳририятлар томонидан 1000 дан ортиқ янгилик ва таҳлилий материаллар тайёрланиб, чоп этилди (1-илова, ___ б.).

Шунингдек, “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари” мавзусида республика ҳудудларида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Хусусан:

Наманган ш. (Наманган вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 29 июнь;

Андижон ш. (Андижон вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 30 июнь;

Урганч ш. (Хоразм вилояти ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун) – 28 июль.

Ушбу тадбирларда Наманган, Андижон ва Хоразм вилоятлари ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг 140 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.

6. 2017 йил, 28 апрель куни босма ОАВ фонди томонидан Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Армия – юртимиз тинчлиги ва осойишталиги рамзи” танлови ташкил этилиб, танлов ғолибларига 5 та компьютер ажратилди.

7. 2017 йил, 3 май куни босма ОАВ фонди томонидан Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XII Миллий мукофотининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида иккита махсус номинациялар бўйича ғолибларга 2 та компьютер ажратилди.

8. 2017 йил, 5 май куни босма ОАВ фонди томонидан Журналистлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда фахрий журналистларга 15 млн. 600 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

9. 2017 йил, 7–8 сентябрь кунлари “Пойтахт” бизнес мараказининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Журналистларнинг суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш ва журналист суриштирувини ўтказишга оид касбий малакаларини ошириш” мавзусида икки кунлик ўқув-курс ташкил этилди.

Мақсад – мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва демократлаштириш масалаларини ОАВда ёритишда журналистлар ихтисослашуви, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонун устуворлигини сўзсиз таъминлашда ОАВ масъулиятини кучайтириш, журналист суриштирувини ўтказишда касб этикаси қоидаларига риоя этиш, судлар ва ОАВ ўртасидаги самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишдан иборат.

Тадбирда босма ОАВ ва веб-сайтларнинг ҳуқуқий йўналишда фаолият юритаётган вакиллари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

10. 2017 йил, 14–15 сентябрь ва 5–6 октябрь кунлари Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Муҳаррирликка ихтисослашган журналистларнинг касб-малакасини ошириш” мавзусида икки кунлик ўқув-курс ташкил этилди.

Тадбирда босма ва электрон ОАВ муҳаррирлари иштирок этди (жами иштирокчилар сони – 60 нафардан ортиқ).

Мақсад – Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнларини ОАВда ёритишда муҳаррирларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш, журналистларга муҳаррирликнинг назарий ва амалий жиҳатларига оид зарурий билим ва тавсиялар бериш, муҳаррирликка ихтисослашиш масалаларига оид тажриба ва муаммоларни таҳлил қилишдан иборат.

11. 2017 йил, 20 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Миллий оммавий ахборот воситалари сифат ва таъсирчанлигини оширишга оид устувор вазифалар” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.

Мақсад – мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВнинг демократик ислоҳотлар жараёнидаги ўрнини ошириш, уларнинг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, эркин ва мустақил ОАВни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, истиқболдаги белгиланган вазифаларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 50 нафардан ортиқ).

12. 2017 йил, 20 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томониданДавлат дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари” мавзусида семинар-тренингташкил этилди.

Мақсад – “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”га киритилган лойиҳаларни ёритишда журналистларнинг жамоатчилик билан алоқалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ОАВ ўртасида изчил самарали ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишда журналистларнинг билим ва кўникмалари янада ошириш, уларни янгича ишлаш услуби бўйича амалий йуналишлар бериш, маълумотлар тўплаш ва улардан фойдаланишдаги масъулияти, ҳуқуқлари билан бир қаторда касбий этика қоидаларига риоя қилишлари бўйича маълумотлар беришдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).

13. 2017 йил, 21 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Давлат аҳамиятига эга ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилишида журналистларда таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмасини шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Максад – давлатимиз томонидан турли даражадаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка етказишда замонавий ахборот коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш бўйича журналистларнинг касбий билим ва маҳоратларини оширишда иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).

14. 2017 йил, 21 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ жамоат фонди томонидан “Онлайн-журналистикаси ва журналист масъулияти”  мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

Мақсад – бугунги кунда ОАВ, хусусан, интернет орқали тарқатилаётган ахборотларнинг жамоатчилликка таъсирини таҳлил қилишда журналистларнинг масъулиятини оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).

15. 2017 йил, 22 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда ОАВнинг роли ва ўрни” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Мақсад – “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган фаолият йўналишларини ОАВда ёритишга оид ишларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 50 нафардан ортиқ).

16. 2017 йил, 22 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Мамлакатимизда ягона ахборот оқимини таъминлаш борасида Ахборот агентликларининг тутган ўрни, онлайн ахборот сегментининг тараққиёти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – мамлакат имижини шакллантиришда ОАВнинг ўрни ва халқаро тажриба, шунингдек, онлайн режимида фаолият юритишда журналистлар олдига қўйилган талаблар, медиа-тузилма фаолияти самарадорлигини оширишда талаб этиладиган асосий омиллар, глобал медиа монополиялар шароитида давлат имижини шакллантириш, халқаро жамоатчилик алоқалари, ахборот-сиёсий технологияларни қўллаш, шу билан бирга, интернет тармоғида журналистлар фаолиятини тартибга солишда одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилиш қоидаларига оид масалаларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).

17. 2017 йил, 26–27 сентябрь кунлари “Пойтахт” бизнес-марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, босма ОАВ фонди билан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – қонун чиқарувчи орган фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, фуқаролар учун очиқ мулоқот ва қайта алоқаларни таъминлаш, ижро этувчи ҳокимият, аввало, ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича мамлакат парламентида аккредитациядан ўтган журналистларнинг салоҳиятини янада оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).

18. 2017 йил, 28 сентябрь куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг анжуманлар залида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан босма ОАВ фонди ҳамкорликда “Аҳолининг суғурта маданиятини оширишда журналистларнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди

Мақсад – журналисларнинг суғурта соҳасига оид билимларини ошириш орқали ОАВ ёрдамида аҳолининг суғурта маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

19. 2017 йил, 16–18 октябрь кунлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборо воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамкорлигида “Миллий фотожурналистика муаммоларини ўрганиш ва истиқболдаги режалар” мавзусида республика илмий-амалий семинари ташкил этилди.

Мақсад – миллий фотожурналистикага оид жиҳатларни ўрганиш, халқаро фотожурналистиканинг умумэътироф этилган тажрибаларини таҳлил қилиш, фотоасарларнинг сифати ва бадиий даражасини ошириш асосида ҳудудлардаги фотомухбир кадрларнинг касбий билим ва маҳоратларини оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 30 нафардан ортиқ).

20. 2017 йилнинг октябрь–ноябрь ойларида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборо воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон ОАВ Миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда босма ОАВ фондининг анжуманлар залида 50 дан ортиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва идоралар ахборот хизматларининг 60 га яқин ходимлари касбий маҳоратларини ошириш мақсадида семинар-тренинглар туркуми ташкил этилди. Хусусан:

– 31 октябрь–3 ноябрь кунлари – Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ахборот хизматлари ходимлари;

– 7–10 ноябрь кунлари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ўздавтемирйўлназорат), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (Ўздавдонинспекция), “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ахборот хизматлари ходимлари;

– 14–17 ноябрь кунлари – Бухоро, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, “Ўзбекинвест” ЭИМСК, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, Ўзвинсаноат - холдинг, “Кафолат суғурта компанияси” АЖ, “Шарқ” нашриёт-матбаа икциядорлик компанияси, Ўзметкомбинат, Навоий кон-металлургия комбинати, “Устюртгаз” МЧЖ, “Шўртаннефтгаз кимё мажмуаси” МЧЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Жарқўрғоннефт” Акциядорлик жамияти, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Муборакнефтгаз” МЧЖ, “Газлинефтгазқазиб-чиқариш” МЧЖ ахборот хизматлари ходимлари.

21. 2017 йил, 6 декабрь куни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборо воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Мамлакатимизда қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишга оид долзарб вазифалар” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

Мақсад – Ўзбекистонда қонунчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада истиқболда белгиланган вазифаларга оид ишларни муҳокама қилиш, мазкур йўналишда босма ва электрон ОАВ вакилларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).