САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Display mode

A A A

Text size

A- A A+

On-screen speaker

Ўзбекистон мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди логотипи тасдиқланди

   Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолиятини ўзида рамзий ифода этган ижодий ишлардан фонд логотипини саралаб олиш мақсадида “Фонд логотипи” танлови ўтказилди. 
    Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг демократик, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнидаги иштирокини янада фаоллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган фаолиятини ўзида рамзий теран ва чуқур ифода этган ижодий ишлардан фонд логотипини саралаб олиш мақсадида Республикада фаолият юритадиган дизайнерлар ўртасида “Фонд логотипи” танлови ўтказилди.
    Танлов Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва  ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилди. 
      Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолиятини юксак маҳорат, юқори сифат, замонавий АКТ имкониятларидан моҳирона ифода этган 36 та материаллар Ҳайъат комиссиясига 2018 йилнинг 25 январига қадар тақдим этилди. 
    Ғолибни аниқлашда логотипнинг Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолиятини тўлиқ очиб берилгани, профессионал маҳорат асосий мезон қилиб олинди. 

    Тақдим қилинган материаллар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, логотиплар ичидан “Соғлом авлод” газетаси саҳифаловчи-дизайнери Ф.Эрматовнинг ижодий иши маъқул деб топилди.