САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Display mode

A A A

Text size

A- A A+

On-screen speaker

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиқабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида давлат гранти қўшимча танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Fund news

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиқабул қилинганлигининг 
70 йиллиги муносабати билан

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари – олий қадрият”

мавзусида давлат гранти қўшимча танловини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалариқабул қилинади:

1. Жамиятда юксак ҳуқуқий онг ва дунёқарашни, инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликлари маданиятини юксалтириш;

2. Давлат ва жамиятнинг очиқ мулоқотини шакл ва механизмларини янада кенгайтиришда ҳамда самарадорлигини оширишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;

3. Жамоатчилик назорати институтини кенг қарор топтириш, унинг шакл ва механизмларининг таъсирчанлигини ошириш;

4. Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини маҳаллий ва хорижий аудиторияга етказишнинг инновацион усулларини ҳаётга тадбиқ этиш;

5. Жамиятда оила институтининг ўрнини янада мустаҳкамлашга, унинг нуфузини оширишга, ажралишлар ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга кўмаклашиш;

6. Шахснинг меҳнат қилиши, эркин касб танлаши ва қонунларда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланишига амалий кўмак кўрсатиш;

7. Жамиятда илмий-техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлашга кўмаклашиш;

8. Ёшларни, айниқса ота-она васийлигидан маҳрум бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соҳада ижтимоий шерикликни ва жамоатчилик назоратини шакллантириш;

9. Оғир ижтимоий муаммолар гирдобида қолган эҳтиёжманд аҳоли қатламларини жамиятга интеграциялашувида, реаблитациясида ва мослашувида ижтимоий шерикликни кучайтириш;

10. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, профилактика қилишда, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда давлат органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини кенг жорий этиш;

11. Уюшмаган, тарбияси муаммоли ёшлар билан ишлашда давлат ижро органларига амалий ёрдам бериш, улар билан ижтимоий шерикликни янада кучайтириш;

12. Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаштизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва спорт соҳаларида жамоатчилик назоратининг янги шакл ва механизмларини жорий этиш;

13. Жамиятда миллатлараро тинчлик-тотувлик, бағрикенглик тамойилларини, миллий ва умуминсоний қадриятларни янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

14. “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастурларини амалга оширишда маҳаллий давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кенг кўламда амалий кўмак кўрсатиш;

15. Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни дунёвий билимларни эгаллашгарағбатлантириш;

16. “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида ёшлар ўртасида туркум тарбиявий тадбирларни ташкил этиш;

17. Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашда маҳаллий давлат органлари ҳамда йирик жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўм. 

Ҳужжатлар 2018 йил 17 сентябрдан 22 октябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига:

100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилишишарт.

Ҳужжатларнамуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Fund news

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Жамиятда миллатлараро бағрикенглик, тинчлик, ўзаро меҳр-оқибат ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш” мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуйидаги ижтимоий мақсадларни амалга оширишни назарда тутган лойиҳалари қабул қилинади:

1. Ўзбекистон халқларининг номоддий маданий меросини (халқ бадиий ҳунармандлиги ва амалий санъати, фолкьлор ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий таомлар ва бошқалар) хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш;

2. Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларининг аҳамияти ва нуфузини ошириш;

3. Юнесконинг умумжаҳон маданий мероси объектларига киритилган, мамлакатнинг меъморчилик ва тарихий ёдгорликлари, миллий маданият, санъат ва адабиётнинг ёрқин тимсоли бўлган намуналар тўғрисидаги маълумотларни чет тилидаги махсус манбалар орқали Интернет тармоғида тарғиб қилиш;

4. Ўзбекистон халқларининг тарихи ва маданиятини оммалаштириш, унинг тарихий-маданий меросига, такрорланмас гўзаллиги ва хилма-хиллигини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

5. Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

6. Интернет тармоғида миллий анъаналар, урф-одатлар ва удумларни асрашга бағишланган ўзбек, рус ва инглиз тилидаги махсус манбаларни яратиш;

7. Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини оширишга кўмаклашиш;

8. Маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш 
ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш; 

9. Турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги тотувликни таъминлаш тажрибасини оммалаштириш, тарғиб қилишга бағишланган китоблар, тўпламлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш;

10. Юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида “Мен нечун севаман, Ўзбекистонни!” шиори остида танловлар ташкил этиш;

11. Миллий маданий марказлар томонидан мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларни чоп этиш ва халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

12. Турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаш бўйича мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;

13. Тарихий ёдгорликлар ҳақида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш, маданий меросларни асраш бўйича давлат органлари билан ННТлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини кучайтириш.

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўм. 

Ҳужжатлар 2018 йил 17 сентябрдан 22 октябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига:

100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилишишарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

 

Ўзбекистон мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди логотипи тасдиқланди
Fund news

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолиятини ўзида рамзий ифода этган ижодий ишлардан фонд логотипини саралаб олиш мақсадида “Фонд логотипи” танлови ўтказилди. 

Фонд логотипи учун танлов эълон қилинади
Fund news

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикада фаолият олиб борувчи дизайнерлар ўртасида ФОНД ЛОГОТИПИ учун танлов эълон қилади.