САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Молиявий ёрдамни қандай олиш мумкин

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларини саралаб, молиялаштиради.

 

Босма оммавий ахборот воситалари Фонд директори номига хат-мурожаатнома шаклида сўровнома илова қилинган ҳолда мурожаат қилади.

 

Тақдим этилган лойиҳалар ва дастурларни танлаб олиш қуйидаги мезонларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

* мамлакатни янгилаш ва модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини ёритишга қаратилган тақдим этилган ижодий лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти;

* журналистиканинг замонавий талабларига, халқнинг миллий ва маданий анъаналарига мос келадиган ижодий лойиҳаларнинг мафкуравий ва бадиий даражаси;

* мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, замонавий медиа, ахборот ва PR технологияларини жорий қилиш заруратини таъминлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар ва дастурлар;

* тегишли мутахассисликлар бўйича босма нашрлар, ахборот агентликларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

 

“Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликлари лойиҳаларини саралаб олиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ Фонднинг Васийлик Кенгаши йиғилишида тасдиқланган мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш ташкилотларга инвестиция киритиш ёки қарз бериш орқали амалга оширилади.